Янги аэропорт Тузелда қурилади

Янги аэропорт Тузелда қурилади

Бу ҳақда ўтган дам олиш кунлари журналистлар билан учрашган Президент матбуот хизматининг раҳбари Асад Хўжаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир Тошкент халқаро аэропорти шаҳар ичида жойлашган, бу эса хавфсизлик талабларига жавоб бермайди.
 
Шу боис давлат раҳбари томонидан “Тошкент шаҳар аэропортининг янги халқаро йўловчилар терминалини (Тошкент-4) қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга оширишни вақтинчалик тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди.
 
Бунинг устига шу яқинда жойлашган уйларда истиқомат қилувчи одамлар ўз уй-жойларининг бузилиши муносабати билан шикоят қила бошлаган. Буларнинг ҳаммаси инобатга олинди, дейди Хўжаев.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Шавкат Мирзиёев Тошкент-Восточний аэродроми базасида фуқаролик авиацияси замонавий аэропорт мажмуи қурилишини кўзда тутувчи қарорни имзолаган эди.
 
Янги ҳаво бандаргоҳи олий даражадаги хориж делегацияларини қабул қилади ва кузатиб қўяди. Янги аэропорт биноси ёнида меҳмонхона ва бизнес-марказлар барпо этилади.
 
Қурилиш хориж молия институтларининг қарз маблағлари ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
 
Халқаро рейслар билан учиб келувчи йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг ўтказиш қобилиятини ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, маҳаллий ҳаво линияларининг собиқ биноси ҳам реконструкция қилинади ва зарур технологик ускуналар билан жиҳозланади.
 
МанбаСпутник

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.