Сейсмологлар Қозоғистонда зилзилалар бўлишини башорат қилишди

Ижтимоий тармоқларда яна Олмаотада кучли зилзила кутилаётгани ҳақидаги видеолар пайдо бўлди. Ушбу видеолар муаллифининг таъкидлашича, “14 февраль куни сайёрада қуёш энергияси ажралиб чиқади”, бу эса зилзилаларни келтириб чиқариши мумкин. Унинг сўзларига кўра, шаҳар аҳолиси 14 февралдан март ойининг бошига қадар шундай жараёнларни кутишлари керак.

Сейсмологик кузатишлар ва тадқиқотлар миллий илмий маркази директори Даулет Сарсенбаев бу маълумотга изоҳ берди.

“Псевдосейсмологларнинг прогнозига келсак, шуни таъкидлаш жоизки, республикада ҳар йили ўртача 10 мингтагача, Олмаотада 2023 йилда 671 та сейсмик ҳодиса қайд этилган. Псевдосейсмологлар айтганидек, бизнинг ҳудудимизда ер қимирлашлари деярли ҳар куни содир бўлади”. Сейсмолог, шунингдек, “2024 йилда кучли зилзилалар кутилмаслиги эҳтимоли 70 фоиз”, дея қўшимча қилган.

Сейсмология маркази олимлари ҳам кучли қуёш фаоллиги зилзилага сабаб бўлиши ҳақидаги даъвони рад этишди. Уларнинг фикрича, қуёш чақнашлари ҳар доим ҳам геологик вазиятга кучли таъсир кўрсатмайди, гарчи таъсир доираси мавжуд бўлса ҳам.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.