«Агар биз ютқазсак, устингизга бостириб боришади» – Украина ТИВ раҳбари уруш ҳақида

Источник: Дмитрий Кулеба

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 7 сентябрь куни Марказий Осиё давлатлари оммавий ахборот воситалари журналистлари билан онлайн учрашувда ўз мамлакатининг Ўзбекистон билан муносабатларига тўхталиб ўтди. Журналистларни Украинанинг Марказий Осиё давлатларининг уруш борасидаги тийилиб туриш позициясига қандай қарайди, деган савол қизиқтирди ва бу савол турли талқинларда бир неча бор берилди, деб ёзади «Газета» нашри.

«Россиянинг Украинага қарши уруши бўйича Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларининг тутган позициясига келсак, мен бу саволга қисман жавоб берганман, бироқ фақат битта нарсани қўшаман. Қаранг: барчангиз, барчангизнинг давлатларингиз бизнинг ғалабамиздан манфаатдор бўлишингиз керак. Чунки агар биз ютқазсак, устингизга бостириб боришади», — деди Украина Ташқи ишлар вазирлигининг раҳбари.

«Агарда Россия Украинада қилганларимиз учун жазосиз қолган ва натижага эришдик деб ўйласа, бундай вазиятда, бундай эйфорияда энди уч карра, балки 10 карра кучлироқ журъат билан Марказий Осиё давлатларига босим ўтказишини тушуниб турибсизку, ахир. Раҳбарларингиз, ҳукуматингиз, менимча, буни тушунишади», — дея қўшимча қилди у.

«Биз ҳали ҳам ўта тийилшан [позицияни] кўрмоқдамиз. У дўстона эмас. Биз мамлакатларингизда Украинага нисбатан яхши ва самимий муносабатни ҳис қиляпмиз. Лекин биз сизни тийиб турган баъзи омиллар борлигини тушунамиз. Бу омил, бу Россия билан муносабатлар ва Россиянинг сизнинг ички сиёсатингизга таъсир қилиш қобилияти деб аталади. Хуллас, бу омиллар нима бўлишидан қатъи назар, агар биз мағлуб бўлсак, кейингиси сиз бўлишингизни ҳамма тушунишини истайман. Улар ҳаммани бўғиб қўйишади, чунки улар бизни сунъий шаклланиш деб билганларидек, сизни ҳам сунъий шаклланиш деб билишади. Бу шафқатсиз ҳақиқат», — деди вазир.

«Ўйлайманки, доно ҳукмдор ўзини муваффақиятидан манфаатдор бўлган давлатга ёрдам беришнинг ҳар доим у ёки бу йўлини топиши керак, чунки у бу мамлакатнинг муваффақияти, бошқа нарсалар қатори, ўз мамлакати хавфсизлигининг кафолати эканлигини тушунади», — дея қўшимча қилди Дмитрий Кулеба.

Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский Марказий Осиё давлатларининг барча етакчилари билан мулоқот қилишга тайёрлигини айтди. Ҳозирча фақат Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев билан суҳбат бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.