Ўзбекистон илк бор ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг аъзосига айланди

Источник: Министерство туризма и культурного наследия

Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош қароргоҳида  (Парижда) бўлиб ўтаётган “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конвенцияга аъзо бўлган давлатлар Бош ассамблеясининг 9-сессиясида Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитага аъзоликка сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитага 4 йилга (2022-2026) аъзо бўлди.

Таъкидлаш керакки, ЮНЕСКОнинг иккинчи минтақавий сайлов гуруҳида (Шарқий Европа ва МДҲнинг айрим давлатлари) иккита бўш ўрин учун бешта номзод – Ўзбекистон, Болгария, Босния ва Герцеговина, Словакия ҳамда Эстония ўзаро кураш олиб борди.

Ўзбекистон учун энг кўп давлат овоз берган – 105. Бошқа рақобатчи давлатлар қуйидагича овоз олган: Словакия (94 – иккинчи бўш ўринга сайланган), Эстония (69), Болгария (26), Босния ва Герцеговина (9).

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг асосий вазифалари – Конвенсия мақсадларини илгари суриш, илғор тажрибалар бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш ва номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари бўйича тавсиялар беришдан иборат.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.