Anhor.uz ўткан ҳафтанинг энг муҳим янгиликлар дайджестини тақдим этади
Anhor.uz журналистлари апрель ойининг иккинчи ҳафтасида мамлакат, вазирлик ва идоралар ҳамда фуқаролар ҳаёти, уларнинг турмиш тарзида қандай янгиликлар ва ўзгаришлар бўлганлиги ҳақидаги нашримизда эълон қилинган ҳабарлар дайджестини тақдим этади. Видео остидаги ҳаволалар орқали материалларнинг тўлиқ шакли билан танишишингиз мумкин.
Ўткан бир ойдан ортиқроқ вақт одамлар орасида унга овоз беринг бунга овоз беринг каби чақириқлар остида ўтди. Сабаб Ташаббусли бюджет. Апрел ойи бошида эса очиқ овоз бериш йўли билан ўткан лойиҳанинг навбатдагиси якунланди. Қатор лойиҳалар ғолиб чиқди, кўпи эса белгиланган овозни тўплай олмади. Президент раҳбарлиги остида ўткан йиғилишда эса “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлмаган қатор лойиҳаларга ҳам маблағ ажратилиши айтилди.
“Бу мавсумда аҳоли томонидан йўл, сув, электр, мактаб, боғча ва шифохоналарни яхшилашга 34 мингта лойиҳа таклифлари овозга қўйилган. Овоз бериш жараёни якунига кўра, 1 минг 666 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Бу борада одамларнинг фаоллиги ошгани ҳам эътиборга молик. Масалан, 2021 йилда овоз бериш жараёнида 1 миллион 200 минг аҳоли иштирок этган бўлса, бу йил 1-мавсумнинг ўзида уларнинг сони 16 миллиондан ошди. Шунингдек, илк маротаба “Ташаббусли бюджет” дастурида республиканинг барча маҳаллалари ўз лойиҳаси билан иштирок этди”, – дейилади хабарда.
Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчиларига нега жиноят иши очилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, вилоятнинг яккабоғ ҳамда шаҳрисабз туманларида фаолият олиб бораётган 2 нафар ҳоким ёрдамчилари иш ва мансаб ваколатларини суистемол қилиб қинғир йўлни танлашган. Оқибатда уларнинг ишида жиноят аломатлари борлиги аниқланиб Ҳозирда мазкур ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) -моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш ва унинг фаолият кўрсатиш тамойиллари, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу соҳадаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга тақдим этилган тавсиялари тўғрисида Anhor.uz нашри журналисти Дана Опаринага интервью берди. Материалнинг тўлиқ матни билан сайтимиз орқали танишишингиз мумкин.
Унда айтилишича, Халқаро стандартларга ва мамлакатнинг амалдаги қонунчилигига кўра, ёлланма аскарлик тақиқланган. Мамлакат томонидан келишилган иштирок легитим ва қонуний ҳисобланади. Масалан, Ўзбекистон ўз қўшинларини бошқа давлатга жангга жўнатса, бу қонуний бўлади. Расмий розилик доирасида бўлмаган бошқа ҳар қандай нарса қонунчилигимиз ва халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади.
Буюк Британия Алишер Усмоновнинг USM холдингига қарши санкциялар жорий қилди
USMга қарши санкциялар бўйича изоҳларда холдинг Усмоновга тегишли ёки унинг назорати остида эканлиги, “Россия Федерацияси ҳукуматидан имтиёзлар олиш ёки уни қўллаб-қувватлаш билан шуғуллангани”, шунингдек, Россия ҳукумат учун стратегик ҳисобланган иқтисодиёт тармоқларида бизнес юритиши айтилади.
“Қора рўйхат”га Алишер Усмоновга алоқадор яна иккита компания – Curzon Square ва Hanley ҳам кирган.
Шунингдек, Анҳор уз интернет нашри томонидан феврал, март ойлари давомида журналистларимиз томонидан тайёрланаётган муаллифлик материаллари маълумотлар сифатини ошириш ва аниқлик киритиш мақсадида қатор вазирлик ва давлат идораларига Ахборот олиш мақсадида таҳририят сўровларини юборагн бироқ ушбу сўровларимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИБ бошқармаси ва Тошкент давлат транспорт университети томонидан хали хануз ўз жавобини кутмоқда.
Қонунчиликга кўра эса, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ, таҳририят ахборот сўровига жавоб тақдим этиш муддати 7 кунни ташкил қилади.
Бобур Каримов тайёрлади
Шарҳлар