Қашқадарё вилоятида ўқувчилар полда ўтириб дарс ўтган

Источник: UzReport

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги мактабда полда ўтириб “билим олаётган” ўқувчиларни акс эттирган видео тарқалди. Ушбу вазиятга вилоят прокуратураси дарҳол эътибор қаратган, деб ёзади UzReport.

Видео муаллифи ХТВдан синфларда парта ва стуллар етишмовчилигига, чорасизликдан таълим шундай форматда олиб борилаётганига эътибор қаратишни сўрайди.

Вилоят прокуратурасининг маълумотларига кўра, ҳозир махсус ишчи гуруҳ юзага келган вазият сабабларини ўрганмоқда.

«Ишчи гуруҳ синфхонада полда ўтирган ўқувчиларни акс эттирган видеонинг ҳақиқийлигини ўрганади ва унга ҳуқуқий баҳо беради», – дейишмоқда прокуратурадагилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.