Бу йил Тошкентда куйдирги касаллиги қайд этилмади

Фото с сайта xs.uz

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманида куйдирги касаллиги аниқланди, деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

Шу йил 16 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 26-сонли оилавий поликлиникада “Куйдирги касаллигининг табиий ўчоқларидан келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилган.

«Унда эпидемиолог мутахассис томонидан интервьюда [“Ёшлар” телеканалига] 2022 йил давомида Юнусобод туманида яшовчи бир нафар фуқарода мазкур хасталик аниқланганига доир тасдиқланмаган маълумот берилган. Ваҳоланки, жорий йил 2 февраль куни куйдирги касаллигига гумонланиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилган Юнусобод туманида яшовчи фуқарода чуқурлаштирилган лаборатор текширувлар натижасида хасталик ўз тасдиғини топмаган», – дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.