ОТБ Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга 500 млн доллар миқдоридаги қарз маблағини маъқуллади

Passengers exit a subway train on a platform in Tashkent, Uzbekistan on 7, December, 2019.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Россиянинг Украинага бостириб киришининг иқтисодий оқибатлари шароитида Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандликни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилишини маъқуллади.

Ўзбекистон Ҳукумати ўзининг 1,2 миллиард АҚШ долларлик “Ривожланиш учун контрциклик харажатлар дастурини” амалга ошириши учун ОТБ томонидан унга “Фаол контрциклик харажатлар ёрдамида барқарорликни ошириш дастури” (ФКХБОД) доирасида зарур бўлган молиявий ёрдам тақдим этилади. Ҳукумат дастури озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш, кам таъминланган оилалар, кексалар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тўғридан-тўғри ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, ишсиз ва қайтаётган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

«Марказий Осиё пандемиядан халос бўлгач, минтақа уруш натижасида юзага келган иқтисодий таъсирга дуч келди, бу эса айниқса эҳтиёжманд аҳолининг ҳаётини қийинлаштирди”, деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти Бош директори Евгений Жуков. “ФКХБОД дастури Ўзбекистон ҳукуматининг стратегик устувор йўналишларига мос келади ва ижтимоий ҳимоя ва инклюзивликни ошириш билан бирга иқтисодий барқарорликни оширишга ёрдам беради».

Коронавирус касаллиги (СОВИД-19) пандемияси ва Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида юзага келган иқтисодий зарба Ўзбекистонга жиддий таъсир этди. Ушбу таъсирларга савдо харажатларининг ошиши, инфлясиянинг ўсиши, ишсизликнинг кўпайиши ва пул ўтказмаларининг қисқаришини киради. Бу эса, ўз навбатида, кам таъминланган уй хўжаликларининг харид қобилиятини пасайтиради, шахсий истеъмолни заифлаштиради ва қашшоқликнинг кучайишига олиб келади.

ФКХБОД дастури ҳукуматнинг буғдойни импорт қилиш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшилган қиймат солиғи ва божхона тўловларидан озод қилиш каби озиқ-овқат мақсулотларини барқарор нархларда ва етарли даражада таъминлашга қаратилган чораларини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, дастур ҳукуматга 2022 йил декабригача ижтимоий ёрдам тўловларини 8,9 миллиондан ортиқ ҳимояга муҳтож аҳолига тулашни давом эттиришда ёрдам беради.

ОТБ, шунингдек, мониторинг ва баҳолашни қўллаб-қувватлаш учун техник кўмакни амалга оширади ва у Техник кўмак махсус жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган 400 000 АҚШ доллари миқдоридаги грант ҳисобидан молиялаштирилади.

«Ушбу дастур Ҳукуматнинг инфляцияни фискал чоралар орқали оқилона чегаралар доирасида ушлаб туришга қаратилган саъй-ҳаракатларига ёрдам беради”, деди ОТБнинг Давлат бошқаруви бўйича бош мутахассиси Навенду Каран. “Бу маҳаллий бандлик ва тадбиркорликни ошириш учун ресурсларни тақдим этади ҳамда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) дастури минтақасининг бошқа мамлакатлари ва Европа билан савдони барқарорлаштиришга ёрдам беради».

Ўзбекистон денгизга чиқиш имкони йўқ давлат бўлиб, 11 аъзо давлат ўртасидаги ҳамкорлик орқали иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланишга кўмаклашувчи МОМИҲ дастурининг аъзоси ҳисобланади. МОМИҲ дастури автомобиль ва темир йўлларнинг самарадорлигини ошириш, чегарани кесиб ўтишни соддалаштириш, савдони рағбатлантириш ва минтақадаги миллионлаб одамларнинг энергиядан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга ёрдам берди.

Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. ОТБ МОМИҲ дастурининг Котибияти вазифасини бажаради. Ўшандан бери банк мамлакатга 10 млрд. АҚШ доллари миқдорида қарз, грант ва техник кўмак тақдим этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.