Bo'limsiz

Шавкат Мирзиёев сайлов жараёнлари иштирокчиларига миннатдорлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчиларига, барча туман ва шаҳарларимиз, қишлоқ ва овулларимиз аҳолисига, юртимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган маҳалла фаолларига, фуқаролик институти вакилларига, ҳаётимизнинг нуру зиёси бўлган азиз фахрийларимизга, жамиятимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган қадрли опа-сингилларимизга, келажагимиз эгалари – навқирон ёш авлодимизга, суюкли ўғил-қизларимга, чет элларда таълим олиб, меҳнат қилаётган, Ватан меҳри билан яшаётган барча ватандошларимизга чин юракдан ташаккур билдираман”, – деди Шавкат Мирзиёев. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Матбуот хизмати хабар қиляпти.

Айни вақтда ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларга, тадбиркор ва фермерларга, бунёдкор қурувчиларимизга, фидойи устоз ва мураббийларга, илм-фан, ижод ва санъат аҳлига, муҳтарам уламоларимизга, аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш йўлида жонбозлик кўрсатаётган тиббиёт ходимларига, дунёдаги энг улуғ ва шарафли вазифани адо этаётган жасур ҳарбийларимизга, барча Ватан ҳимоячиларига, жаҳон майдонларида юртимиз байроғини баланд  кўтараётган  матонатли спортчиларимизга алоҳида раҳмат айтаман.

Шу билан бирга, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда хорижий мамлакатлардаги    элчиларимизга, дипломатик ваколатхоналаримиз ходимларига, сайлов жараёнларида қатнашган маҳаллий ва хорижий кузатувчиларга, оммавий ахборот воситалари вакилларига, журналист ва блогерларга самимий миннатдорчилик изҳор этаман.

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланишим муносабати билан самимий табрикларини йўллаган мамлакатимизнинг барча фуқароларига, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларига, сиёсат ва жамоат арбобларига чуқур эҳтиромимни билдираман”, – деди давлат раҳбари.

Президент нутқи давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.