Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларига 4 млн ёшлар бириктирилган

Фото: advice.uz

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 9 452 та маҳаллада 8,3 млн нафар “ёшлар баланси”ни шакллантириш орқали касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитилди, деб хабар бермоқда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти.

Давлат идораларининг 7 963 нафар раҳбарига алоҳида ишлаш талаб этиладиган 123 281 нафар ёшлар номма-ном бириктирилиб, раҳбарлар томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказилган ва уларнинг 81 163 нафарига турли ижтимоий-иқтисодий кўмак кўрсатилган.

“Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 18 105 нафар ходимига 4 млн ёшлар оталиққа берилиб, улар билан ишлаш учун 1 372 нафар масъулдан иборат мувофиқлаштирувчи штаблар ташкил этилди ва доимий мониторинг қилиш бўйича “yoshlar.ijro.uz” ягона электрон платформаси ишга туширилди”, – дейилади хабарда.

156 минг нафар ёшларга деҳқончилик қилиши учун “маҳалла еттилиги” тавсияси билан 60 минг гектар унумдор ер майдонларини ажратиш ишлари бошланган.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 9 минг нафар ёшга имтиёзли кредит ажратилиб, 22 минг нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилган.

Ёшларни хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш орқали юқори даромадли фаолиятга жалб этиш мақсадида “Келажак касблари” лойиҳасида 18,6 минг ёшларнинг ўқув марказлардаги курс харажатлари тўлаб берилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.