Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари чегара савдо зонасини яратиш лойиҳасига старт беради

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг маълумотларига кўра,  “Ўзбекистон-Туркманистон Чегараолди савдо зонаси ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, ҳудудларда янги иш ўринлари яратади. Бугун давлат раҳбарлари ушбу зонанинг қурилишини бошлаб берадилар”.

Давлат раҳбарлари “Шарқ – Ғарб” ва “Шимол – Жануб” йўналишларида, шу жумладан Туркманбоши порти имкониятларидан фойдаланган ҳолда транспорт йўлакларини фаол ривожлантиришга аҳдлашиб олдилар.

Белгиланган мақсадларга эришишда Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Устувор йўналишлар орасида – ҳудудлараро алоқаларни янада кенгайтириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш кўрсатиб ўтилди. Президентлар фан, таълим, санъат, кино ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштириш зарурлигини қайд этдилар.

Келгуси йилда иккала мамлакатда барча вилоятлар иштирокида Маданият ва кино кунлари, ёшлар фестиваллари ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.