Bo'limsiz

«Ўзтрансгаз» АЖга янги раҳбар тайинланди

Фото: Uztransgaz

Аскар Шарифжанович Исаков «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Аскар Исаков ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 2019 йилнинг апрель ойидан буён Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзнефтгазинспекция) бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

«Ўзтрансгаз» мамлакат газ узатиш тизимининг оператори бўлиб, табиий газни ички бозорга ташиш, шунингдек, Ўзбекистондан газ экспорти ва транзитини таъминлайди.

2021 йил августидан юери Беҳзот Норматов «Ўзтрансгаз» раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди, январь ойида эса энергетика инқирози фонида у «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбарлари билан биргаликда компания вазифасини бажарувчига айланганди.

«Газета.uz» маълумотига кўра, Норматов тахминан 6 ой олдин ўз лавозимини тарк этган, бироқ унинг ишдан кетгани ҳақида расман хабар берилмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.