“Конгрессменларнинг ёрдам пакетини тасдиқлашдан бош тортиши бемаънилик ва ахлоқсизлик” – Байден

АҚШ Конгрессида қўшимча ёрдам ажратиш бўйича келишишдаги қийинчиликлар туфайли Украина Авдеевкани қўлдан бой берганидан кейин чекинишда давом этиши мумкин, деди АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда журналистларга.

Ундан Украина қуролли кучлари бошқа шаҳар устидан назоратни қўлдан бермаслигига ишончингиз комилми, деб сўрашди.

“Мен эмас. Мен эмас. Ҳеч ким ишонч ҳосил қила олмайди”, – деб тан олди Байден.

Конгрессменларнинг ёрдам пакетини маъқуллашдан бош тортиши бемаънилик ва ахлоқсизликдир, деган АҚШ президенти: “Мен уларни керакли ўқ-дорилар билан таъминлаш учун курашаман”. “Менимча, бу бизнинг мамлакат сифатидаги ҳамма нарсага зид келиши мумкин”, деган у ва “кўп нарса хавф остида” эканини таъкидлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.