Ноқонуний ҳибсга олишлар, текширувлар ва тажовузкорона ҳаракатлар – Россияда икки кун ичида ҳуқуқ ҳимоячиларига 2,5 минг муҳожир мурожаат қилди

Фото: Kloop

Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикнинг “Медиазона” нашрига айтишича, 23 ва 24 март кунлари унга Россиядаги меҳнат муҳожирларидан 2,5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг барчаси Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари.

Унинг сўзларига кўра, муҳожирлар кўпинча тажовузкорлик ҳаракатлари, полиция текширувлари ва ноқонуний ҳибсга олишлар ҳақида гапиришмоқда. Шунингдек, ушланганларга нисбатан 30 та қийноқ ҳолатлари қайд этилган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, терактдан кейинги дастлабки соатларда қўнғироқлар кўпроқ қирғизистонликлардан бўлган, чунки хавфсизлик кучлари бу мамлакат вакиллари кўп бўлган таксичилар орасида рейдлар ўтказган. Кейин хавфсизлик хизмати хостеллар ва ётоқхоналарда текширувлар ўтказган, шундан сўнг Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларидан шикоятлар кўпайиб кетган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.