“Россиянинг Украинага қарши тажовузкор уруши қолган давлатлар учун хавфли намунани яратмоқда”

Горящий дом в оккупированном Лисичанске
Горящий дом в оккупированном Лисичанске Луганской области. 11 июня 2022 года Фото: Aris Messinis / AFP, иллюстративное фото

Европа Иттифоқи делегацияси Украинанинг Тожикистондаги элчихонаси билан биргаликда 24 февраль арафасида Тожикистон ҳукумати, Тожикистонда аккредитациядан ўтган дипломатлар, украин диаспораси ва халқаро ҳамкорларни Украина халқининг матонатига ҳурмат бажо келтиришга ва халқаро ҳамжамиятнинг Россиянинг тажовузкор урушига қарши курашда бирдамлигини тасдиқлашга таклиф қилди, дейилади Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси тарқатган пресс-релизда.

Франция ва Германия элчихоналари ҳам қўшилган қўшма баёнотда қуйидагилар таъкидланади:

“Бугун Россиянинг 2022 йил 24 февралда Украинага кенг кўламли бостириб киришига иккинчи йил тўлган бўлса-да, аслида тажовузкор уруш 2014 йилда Россия Украинанинг Қрим ярим оролини вақтинча босиб олганида ва Украина шарқидаги Донецк ва Луганскка бостириб кирганида бошланди.

Суверенитет ва ҳудудий яхлитлик халқаро тартибнинг асосидир; Россия халқаро ҳамжамиятнинг суверен аъзосига қарши неоколониал урушни олиб бормоқда. Россия унга ишониб бўлмаслигини, ўзининг қонуний мажбуриятларини, халқаро ёки икки томонлама шартномаларни бузган ҳолда исботлади; қачон ўз манфаатларини илгари сурмоқчи бўлса, БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни эътиборсиз қолдириб, хоҳлаганига эришиш учун ҳарбий куч ишлатишдан тортинмайди.

Россиянинг Украинага қарши тажовузкор уруши бутун дунё учун шунга ўхшаш хавфли ҳолатларни яратиши мумкин ва уни тўхтатиш керак. Россия босқинчилиги халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузиш, тинчлик ва хавфсизликка, энг аввало Европада тўғридан-тўғри таҳдид, иқтисодий барқарорлик, энергия ва озиқ-овқат хавфсизлигига йўл қўйиб бўлмайдиган таҳдиддир.

Россиянинг 2022 йил февралидаги ҳужуми бир неча ҳафта ичида Украина давлатини йўқ қилишга қаратилган эди. Икки йил ўтган бўлса ҳам, Украина янги босиб олинган ҳудудларнинг ярмидан кўпини озод қилган ҳолда ҳамон қаршилик кўрсатмоқда.

Украина ўз экспортини ҳимоя қила оляпти ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигига ҳисса қўшмоқда [Россия қамаллари, ракеталари ва унинг Қора денгиз дон ташаббусидан бир томонлама чиқиб кетишига қарамай]. Доимий дронлар ва ракета ҳужумлари остида ҳам украиналиклар бардошли бўлиб, қайта қуриш, ислоҳ қилиш ва ўз келажагига инвестиция киритишда давом этмоқда.

Адолатли тинчликка эришиш учун 80 дан ортиқ давлат билан фаол ҳамкорлик қилаётган Украинадан кўра тинчликни ҳеч ким кўпроқ хоҳламаса керак. Украинанинг тинчлик формуласи халқаро ҳамжамиятда муҳокама қилинган ва Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланган ягона тинчлик ташаббусидир. Тинч Украина Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Тожикистон учун энергия ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича инновацион ҳаракатлантирувчи куч, хавфсизликни таъминловчи ва ишончли ҳамкорга айланиши мумкин.

Россия ўзининг қуролли тажовузини тўхтатиш, босқинчи қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетиш ёки дипломатик йўлларни излаш ниятида эмас.

Россия президенти Путин март ойида бўлиб ўтадиган “президентлик сайловлари” олдидан озгина муваффақиятга эришиш умидида минглаб эркакларни жангга юборишда давом этмоқда.

Россия, шунингдек, Украина шаҳарларига ракета ва дрон ҳужумларини уюштиришда давом этмоқда, бу эса тинч аҳолининг қурбон бўлишига ва муҳим инфратузилмага зарар етказишига сабаб бўлаётир.

Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар Украина ғалаба қозониши учун зарур бўлган барча ҳаракатларни қилишда давом этади. Украинани ҳозирда қўллаб-қувватлаш ва унинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш имконини бериш келажак авлодлар хавфсизлигини кафолатлашнинг энг яхши йўлидир. Тажовузкорни қайтаришда фақат бирдамлик ва қатъият самарали бўлади.

Ҳозир зулмга қарши озодлик учун кураш ҳал қилувчи паллада бўлиб, биздан садоқат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлигимизни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаб қилади”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.