Қатар амири Ўзбекистонга ташриф буюради

Фото: Christof Koepsel / Getty Images

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистонга ташриф буюради, ташрифнинг аниқ санаси ҳозирча маълум қилинмаган. 8-9-май кунлари инвеститсиялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов амалий ташриф билан Қатар Давлатида бўлиб, ушбу мамлакатнинг вазирлик ва идоралари ҳамда йирик компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. Қатар томони Қатар раҳбарининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаши ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда янги саҳифа очишига ишонч билдирди.

Учрашувларда икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро савдони ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини, саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма дастурни ишлаб чиқиш, шунингдек, икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш, ўзаро рағбатлантириш ва ҳамкорлик, инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимларни имзолашга тайёргарлик кўриш бўйича келишувга эришдилар.

Томонлар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, маиший кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чорвачилик, меҳмонхона, савдо-кўнгилочар ва тураржой мажмуаларини қуриш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.