«Док-1 Макс» препаратининг бешта партияси Ўзбекистоннинг божхона омборларида сақланмоқда

Источник: СГБ

Божхона қўмитасининг маълум қилишича, декабрь ойида Ўзбекистонга келтирилган «Док-1 МАКС» дорисининг 3 та партияси, яъни, салкам 60 минг қутиси қатъий назорат остида сақланмоқда, деб ёзади ЎзА.

Бундан ташқари, ушбу дорининг илгари келтирилилган 2 та партияси ҳам ДБҚ омборида ушлаб турилибди.

Расмий маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилган 19 нафар ёш бола нобуд бўлган. Сирдарё вилоятида етти нафар бола «Док-1 Макс» сиропини қабул қилишдан жабрланган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Олтиной Эсанова маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, улардан тўрт нафари тузалиб, шифохонага чиқарилган, уч нафари реанимация бўлимида ётибди.

Божхона органлари томонидан салбий ҳолатлар кузатилган илк кунларданоқ дори воситасини эркин муомалага чиқармаслик бўйича барча чоралар кўрилган.

Аввалроқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дорихоналарга Quramax дистрибьютор компанияси томонидан 2022 йилда олиб кирилган барча дори воситаларининг мамлакатда сотилишини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.