Наманган вилоятида давлат ходими 200 минг доллар пора билан қўлга тушди

Источник: кадр из видео

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят қурилиш бош бошқармасининг Давлатобод туман бўлими мутахассиси қўлга олинди. Бу ҳақда  UzNews нашри ЎзАга таянган ҳолда ёзади

“Давлат ходими тадбиркорга мансабдор танишлари орқали мазкур туман ҳудудидан 2 гектар ер майдони расмийлаштириб бериш ҳамда у ерга кўп қаватли уй ва ишлаб чиқариш объекти қуришга рухсат олиб бериш эвазига, ундан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди”, – дейилади хабарда.

Қурилиш бошқармаси туман бўлимининг вакили 200 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилоятида Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси инспектори ва икки марта судланган фуқаро 100 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинди. Улар 6 га ерни ноқонуний сотишга уринган. Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд туманидаги мазкур участка фермер хўжалигига тегишли бўлиб, у 157 минг АҚШ долларига баҳоланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.