ССВ: Зангиота касалхонасига ётқизилган беморларнинг бор-йўғи 4,1% Covid-19 га қарши эмланган

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Шу йилнинг январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига жами 8601 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, улардан 6856 нафарини катталар, 811 нафарини ҳомиладор аёллар, 934 нафарини эса болалар ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Ушбу беморларнинг 8243 нафари коронавирусга қарши вакцина олмаган. Касалланганларнинг бор-йўғи 358 нафари, яъни 4,1 фоизи COVID-19 га қарши эмланган, холос.  Уларнинг орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.

Хабарда айтилишича, вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ҳатто, ўлим ҳолатлари ҳам кузатилган.

«Шундан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор юртдошларимизни ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, коронавирусга қарши вакцина олишга ҳамда бустер доза билан эмланишга чақиради», — дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.