USAID хотин-қизлар учун “IT Women – Karakalpakstan” таълим дастурини ишга туширмоқда

Источник: USAID

27 май куни AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ аёллари ва қизлари учун ахборот-коммуникация технологиялари (AКТ) бўйича кенг қамровли “IT Women – Karakalpakstan” ўқув дастурини ишга туширди. Дастур аёлларга кенг кўламли бандлик ва тадбиркорлик имкониятларидан фойдаланиш учун муҳим AКТ кўникмаларини ўргатиш тизимини ўз ичига олади.

Ўзбекистондаги чекка қишлоқларда истиқомат қилувчи аёллар кўпинча Wi-Fi ёки мобил интернет каби рақамли технологиялардан фойдалана олмайди. Бу ҳолат уларнинг расмий ишга жойлашиш ёки ўз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятларини чеклайди. USAIDнинг 2022-йил январ ойида якунланган Мамлакат рақамли экотизимини баҳолаш (DECA) тадқиқотига асосан аёлларнинг янги технологияларга бўлган қизиқиши ва ундан фойдаланишига нисбатан жамиятда мавжуд ижтимоий меъёрлар, аёлларнинг таълим олиш ва ишга жойлашиш имкониятларига салбий таъсир этади.

UNICEF маълумотига кўра, Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш аёллар ва қизларнинг 68,1 фоизи интернетдан ҳеч қачон фойдаланмаган, бу еса шу ёшдаги эркаклар сони кўрсаткичи дан қарийб икки баробар кўп (34,3 фоиз). Қуйидаги муаммони бартараф этиш Ўзбекистон ва AҚШ ҳукуматларининг устувор йўналиширидан бири ҳисобланади.

«Ушбу дастур қишлоқ аёлларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёнида гендер тенглигини таъминлашга ёрдам беради”, дейди USAID нинг Ўзбекистондаги Миссияси директори Микаела Мередит. “Дастур натижасида, ўз рақамли ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантирган ҳолда, қишлоқ аёллари электрон тижоратда иштирок этиш, ўз маҳсулотларини дунё ва маҳаллий платформалар орқали сотиш, ўз бизнесларини тарғиб қилиш учун ижтимоий тармоқлардан ҳамда рақамли микробизнес имкониятларидан кенг фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Aёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш гендер тенглигига эришиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашининг пойдеворидир», — дейди USAID миссиясининг Ўзбекистондаги директори Микаела Мередит.

“IT Women – Karakalpakstan” синов лойиҳа бўлиб, ҳотин-қизларни ижтимоий тармоқлар маркетинги ва график дизайн бўйича ихтисослашган тренинглар, AКТ секторида ишга жойлашиш ва амалиёт ўтишлари имконияти ҳамда дастур давомида мураббийлик кўмаги билан таъминлайди. Олтмиш нафар ҳотин-қизлар “IT Park” кўмагида Нукус шаҳридаги IT Академияси томонидан ўқитилади. Ушбу дастур Ўзбекистондаги иқлим ўзгариши таъсирига учраган қишлоқ аёлларини бизнес кўникмалари, касбий таълим, микромолиялаш, мураббийлик ва бандлик дастурлари билан таминлаш орқали қўллаб-қувватлаш учун USAID нинг 1 миллион долларлик ташаббуси доирасида амалга оширилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.