Bo'limsiz

Ўзбекистонда фемицид: аёлларни ҳимоя қилиш учун янада жиддий механизмлар керак

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларида аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётгани, аёлларни ўлдириш ҳолатлари кўп бўлаётгани ҳақида хабар қилинмоқда. CABAR.asia тренингларининг иштирокчиси Луиза Атабаева 2015 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ҳолатларни таҳлил қилиб, уларнинг кўпчилигини фемицид сифатида баҳолаш мумкинлигини исботлади. Ушбу материалнинг асл нусхаси CABAR.asia сайтида чоп этилган.

Фемицид  нима? 

Фемицид  ёки феминицид – бу давлатнинг кўра била туриб йўл қўйиб бериши билан аёлларга нисбатан нафрат асосида аёлларнинг ўлдирилиши.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биринчи марта 2022 йилда фемицидга кенг таъриф берди:

Интим шериги ёки бошқа оила аъзолари томонидан ва бошқа маълум ёки нотаниш жиноятчилар томонидан ўзига хос хулқ-атвор намуналари ёки гендер мотивларини кўрсатадиган муайян контекстларда содир этилган аёлларнинг ўлдирилиши”.

Ўзбекистондаги  фемицид таҳлили учун  БМТнинг 2022 йилда чоп этилган ҳисоботи  асос қилиб олинган. Биз 2015 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистон ахборот агентликларининг сайтларида 6000 дан ортиқ жиноятчиликка оид янгиликларни ўрганиб чиқдик ҳамда БМТ ва Европа гендер тенглиги институти мезонларига мос келадиган 150 дан ортиқ гендер асосидаги қотиллик ҳолатларини  аниқладик.

Бизнинг маълумотлар базамиздаги қурбонлар илгари қотил ёки қариндошлари томонидан жисмоний, жинсий ёки руҳий зўравонликка учраган, жинсий эксплуатацияга жалб қилинган, аёлларга нисбатан алоҳида нотўғри муносабат туфайли нишонга олинган ёки қурбонларнинг жасадлари шикастланган. Аёлларни ўлдириш ёки уларни ўз жонига қасд қилишга мажбурлаш ҳолатлари жуда кўп, аммо контекст йўқлиги сабабли биз бу ҳолатларни фемицид деб таснифлай олмадик.

Оммавий ахборот воситалари фемицид ҳақидаги янгиликларни қандай ёритади?

Президент Мирзиёев ҳокимиятга келгунига қадар аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари оммавий ахборот воситаларида деярли ёритилмаган. Асосий рус тилидаги gazeta.uz нашри 2018 йилдан кейин оиладаги зўравонлик ёки фемицид ҳақидаги хабарларни нашр эта бошлади.

Бундай мавзуларни дестигматизацилашда Ирина Матвиенко бошчилигидаги “Немолчи. Уз” лойиҳаси катта ҳисса қўшди. Аммо Ўзбекистонда ҳам, бутун дунёда ҳам фемицид етарлича баҳо берилмаган ҳодиса бўлиб қолмоқда.

“Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати Озодлик аёлларнинг пичоқлаб ўлдирилгани тўғрисидаги феминицид ҳақидаги хабарида оилада фемицид билан боғлиқ бўлмаган бошқа пичоқбозлик ҳолатларини тасвирлаб, қурбоннинг жинсига эмас, қотиллик қуроли ва оилавий муаммоларга эътибор қаратади.

Баъзи рашк сабаб қотилликлар “Самарқандлик Отелло ўз хотинини ўлдирди” деган ҳажвий рукн остида чоп этилган. Ўзбек тилидаги оммавий ахборот воситаларида аёллар ўлими ҳақидаги хабарлар кўпинча қурбонларни айблаш орқали тарқатилади.

*Виктимблейминг – бу зўравонлик қурбони билан содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўзгартиришни билдирувчи атама.

Жумладан, ўз хотинининг тайёрланмаган кечки овқат туфайли ўлдирилиши тафсилотларини тасвирлар экан, ЎзА, Аёллар ва қизларнинг ўлими ортида эркакларнинг қаҳри ва ижтимоий ҳодиса – патриархат турганига қарамай, “Қарс икки қўлдан чиқади” (ўзбек мақолада ҳар икки томон ҳам айбдор) деган хулосага келади.

Нима учун Ўзбекистонда эркаклар аёлларни ўлдиради?

Оммавий ахборот воситалари таҳлили шуни кўрсатадики, кўпинча эркаклар ўзларининг устунлигини кўрсатган ҳолда, зўравонлик қилади ва аёлларни ўлдиради.

21 ёшли аёл ўша куни бандлиги туфайли ишдан кеч қайтган. Кечки овқатни тайёрлаётганида эри уйга келган, аёлнинг уйни йиғиштириб, кечки овқат тайёрлашга улгурмагани сабабли улар ўртасида жанжал бошланган. Шундан сўнг эр хотинини муштлари билан уриб, калтаклаб ўлдирган. Аёлнинг танасида кўплаб ишқаланишлар, бош жароҳати ва қон кетиши кузатилган. Эркак  9 йилга қамалган. Бу фемицид.

2020 йил 13 июнь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ўзаро жанжал чоғида  хотинини болта билан чопиб ташлаган, сўнг 10, 8 ёшли ва 4 ойлик қизларига ҳужум қилган. Катталари қўшниларига қочиб қутулишга муваффақ бўлган, кичиги ҳалок бўлган. Бу  фемицид.

4 июнь куни Фарғона вилояти Учкўприк тумани Турғоқ қишлоғида ота  16 ёшли қизи йигитнинг машинасида йигит билан учрашгани ҳақида хабар топади. Ғазабланган эркак қизининг бошига бир неча марта урган, қиз ҳушини йўқотган. Қизининг юзига сув сепган ота уни ўзига келтирган ва бошқа бу йигит билан гаплашмасликни буюрган. Шундан сўнг қиз ётоқхонага кирган ва олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Бу ҳам фемицид.

Уй, хавфли уй

Жиноятлар ҳақидаги янгиликлар  Ўзбекистондаги фемицидни тўлиқ кўрсатмайди, лекин кўпинча расмий статистика маълумотларда бўшлиқлар мавжуд бўлганда фойдаланилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларида жабрланувчи эмас, фақат жиноят содир этган шахснинг жинси ва ёши кўрсатилган.

Шунингдек, аёлларнинг интим шериклари ёки қариндошлари томонидан ўлдирилгани бўйича рақамларни топа олмадик ва Ўзбекистон Бош прокуратураси бизнинг сўровларимизга жавоб бермади.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идораларининг 2022 йил апрель ойидаги ҳисоботига кўра, аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан келиб тушган 39 343 та мурожаатнинг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган.

“Аёллар ва қизларнинг жинсига қараб ўлдирилиши ҳозирги ёки собиқ яқин шериклари ёки бошқа оила аъзолари томонидан содир этилгани ҳақида кўплаб далиллар мавжуд. Аёлларнинг ўлдирилиши кўпинча эркаклар томонидан аёлларни номақбул деб ҳисобланган хатти-ҳаракатлари учун назорат қилиш ёки жазолаш зарурати билан боғлиқ бўлиб, мавжуд далиллар шуни кўрсатадики, аёллар, айниқса, қасддан ўлдиришнинг қурбони бўлишлари мумкин”, – дейилади БМТ ҳисоботида.

Биз тўплаган  маълумотлар базаси  бу сўзларни тасдиқлайди. Кўп ҳолларда, аёл ўз қотилини билган – бу эри, йигити, бирга яшовчи эркак, собиқ эри ва бошқа эркак қариндошлари.

Аёлларнинг аксарият қотиллари уларнинг эрлари ва яқин қариндошлари

Қурбоннинг қотили ким эди?
эр/шерик  51%

ота, қайнота, ўғил, ука, куёв ва бошқалар  37%

номаълум  12%

ўз жонига қасд қилишгача олиб бориш  8%

собиқ эр  4%

таниш  10%

нотаниш  8%

бошқа 13%

 Баҳоналар, важлар, сабаблар 

Аёлларни ўлдиришнинг асосий важи оиладаги низолардир. Кўп ҳолларда оиладаги жанжаллар эркакнинг тажовузкорлиги фонида пайдо бўлган: аёл ўғил туғмаганлиги, “унинг ғурурини ранжитадиган сўзларни айтгани”, уй ишларини қилмаслиги, ажрашишни хоҳлаганлиги, қўрқитиш, қайнонаси ёки эри томонидан мунтазам равишда уйдаги зўравонлик.

“Немолчи.уз” лойиҳасинингфикрича, маҳалла қўмиталари ажралишлар статистикасини камайтириш учун курашда оиладаги зўравонликни “маиший низолар” атамаси билан яширмоқда.

“Кўп аёллар учун уй энг хавфли жойга айланади, чунки бу ерда уларни қийнашади, калтаклашади ва ҳатто ўлдиришади. Нейтрал “маиший можаролар” орқасида қотиллик ва фемицидни яширишнинг ҳожати йўқ. Ҳатто “оиладаги зўравонлик” атамаси ҳам мамлакатда содир бўлаётган воқеаларни ифодалаш учун жуда юмшоқ бўлиб қолди”,  дейилади  лоийҳа постларидан бирида.

Кўпинча оиладаги зўравонликнинг сабаби ўз хотинини ўз мулки деб биладиган турмуш ўртоғининг асоссиз рашки ёки хиёнатда шубҳаси бўлади. Бу аёлларни ўлдиришда иккинчи энг кенг тарқалган сабабдир.

Аёлларнинг бошқа аёл томонидан ўлдирилиши ҳоллари, агар жиноят эркак манфаатини кўзлаб ёки жабрланувчининг патриархал муносабат ва маданий меъёрларга мос келмаслиги мақсадида содир этилган бўлса, фемицид сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

“Бундай зарарли амалиётлар шароитида нафақат эркак қариндошлар, балки аёл қариндошлар ҳам жабрланувчига атайлаб ҳужум қилишлари мумкин”, – дейилади БМТ ҳисоботида.

Мисол учун, ўтган йилнинг январь ойида  жаҳл билан ошхонада пичоқ олиб, уч набирасининг кўзи ўнгида онасини 32 марта пичоқлаган аёлга нисбатан суд ҳукми чиқарилган эдиҚайнонага келинининг болаларига қандай кийим сотиб олгани ёқмаган.

Ўлдириш усуллари

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 60% ҳолатларда аёллар ошхона пичоғи ёки бошқа тиғли қуроллар – болта, кетмон, қайчи ёки бензинли арра билан ўлдирилган. Жабрланганларнинг аксарияти таналарида бир нечта пичоқ жароҳатлари бор эди.

Иккинчи ўринда жароҳатлар ва бўғилиш туфайли ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган калтаклар. Ушбу қотилликларнинг баъзилари ўта шафқатсизлик билан амалга оширилади. Жиноятчи бўғишга уриниш, яланг қўл билан уриш ёки жиноятни яшириш мақсадида фемициднинг аралаш усулларига мурожаат қилади.

“Бошқа усуллар” деганда аёлларнинг жасадлари топилган ҳолатлар тушунилади, аммо қотиллик қуроллари ёки жароҳатларнинг табиати ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ; жиноят содир этилганми ёки йўқми, шунингдек, ўз жонига қасд қилишнинг гендер мотивли хусусиятларга эга бўлган айрим ҳолатлари аниқ эмас.

Кўпинча аёллар ошхона пичоғи билан ўлдирилади.

Аёлларни ўлдириш усуллари, қотиллик ва қотилликка суиқасд  %

пичоқ жароҳатлари (пичоқ/болта ва бошқалар)  60%

бошқаси  18%

номаълум 17%

уриш 17%

бўғиш  15%

аралаш усул (жароҳатлар, яралар, бўғиш, нимталаш) 11%

бирор нарса билан уриш (шиша, тош, чойнак, арматура) 7%

ўт қўйиш  3%

Фемицид билан боғлиқ жиноятлар бўйича жиноий ишлар қандай тавсифланади?

Маълумотлар базасига кўра, жабрланувчи аёл киши бўлган жиноятларнинг 57 фоизи “қасддан одам ўлдириш” сифатида қайд этилган. Баъзи қасддан қилинган қотилликларда оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд – ўлдирилганнинг ҳомиладорлиги ёки болаларнинг ўлдирилиши.

Ишларнинг деярли тўртдан бир қисми “қасддан баданга оғир шикаст этказиш” моддаси бўйича қайд этилган ва жиноятчи аёлни ўлдиришга суиқасд қилгани ёки ўлдириши учун 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Одатда бу эр ўз хотинини яланг қўллари билан уриб ўлдирадиган ҳолатлардир.

Бундан ташқари, аёллар ўлими ҳолатларининг деярли тўртдан бир қисми “ўз жонига қасд қилишга ундаш” ва “ўз жонига қасд қилиш” моддасига тўғри келади.

Фемицид ҳолатларининг аксарияти “Қасддан одам ўлдириш” сифатида қайд этилган

Жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда 27 ёшли аёл дастлаб икки ўғлини (4 ва 5 ёшли) 9-қаватдаги ётоқхона деразасидан улоқтириб юборган, сўнгра бир ёшли қизи билан бирга деразадан ўзини ташлаган. Тўрттаси ҳам вафот этган. Фожиа юз берган вақтда аёлнинг эри Саудия Арабистонида бўлиб, у ерда умра маросимини амалга ошираётган бўлган. Ижтимоий тармоқларда марҳуманинг эри иккинчи хотини билан тушган суратларини хориждан юборгани ҳақида маълумот тарқалди, бироқ эркак буни рад этмоқда. Москва аёллар музейининг FEMICID.NET лойиҳаси фаоллари бундай ҳолатларни билвосита фемицид деб аташади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси, оиладаги зўравонликка қарши қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилардан бири Дилфуза Қуролованинг фикрича, ўз жонига қасд қилиш ва ўз жонига қасд қилишга ундаш ҳолатларининг ўзи такрорий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик натижасидир.

“Ўз жонига қасд қилишга ундашни исботлаш жуда қийин, чунки кўпинча бевосита далил бўлмайди ва ҳамма нарса суд-тиббиёт ва суд-психологик экспертизаларининг сифатига ва тергов органларига боғлиқ бўлади”, – дейди адвокат.

Маълумотлар базасида ёш қизлар отасининг онага нисбатан зўравонлиги, сиздирилган фотосуратлар ва отанинг бунга муносабати ёки жинсий зўравонликдан кейин ўз жонига қасд қилган бир неча ҳолатлар мавжуд. Бироқ бу ҳолатларнинг барчасида прокуратура жиноий иш очишдан бош тортган.

Оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаш муаммони ҳал қиладими?

Бу ҳукумат аёлларга нисбатан зўравонликни камайтириш учун чоралар кўрмаяпти, дегани эмас. Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда  аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги  қонун кучга кирди. Мамлакатнинг Жиноят ва Маъмурий Кодексларига қабул қилинган ўзгартишлар тўпламида оилавий (маиший) зўравонлик ва безорилик учун алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Эндиликда оиладаги зўравонликка нафақат калтаклаш, балки ҳуқуқларнинг бузилиши (мулк, таълим, соғлиқни сақлаш ва меҳнатга оид), ҳақорат, таҳдид ва яқин қариндошлардан мажбуран ажратиши ҳам киради.  Бундан ташқари, агар илгари жабрланганларга 30 кунга ҳимоя ордери чиқарилган бўлса, энди унинг муддати 1 йилгача узайтирилиши мумкин. Шунингдек, улар жинсий зўравонлик учун жазони кучайтирди.

Бироқ бу соҳада фаолият юритаётган экспертлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон патриархал жамиятида мустаҳкам ўрнашиб олган аёлларга нисбатан стереотиплар, коррупция ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг суст ҳаракатлари туфайли ушбу қонунга катта умид боғлашмаяпти.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Дилфуза Қуролованинг фикрича, оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаш фемицид билан боғлиқ вазиятга катта таъсир кўрсатмайди.

“Афсуски, [бу қонун] [фемициднинг] олдини ололмайди, чунки ҳали ҳам психологик ва молиявий зўравонлик мавжуд. Жабрланувчи шикоятни қайтариб олиш ва ҳар қандай терговни тўхтатиш ҳуқуқига эга ва бу катта муаммо. Бунинг учун Жиноят кодексининг 66-1-моддасини қайта кўриб чиқиш ёки олиб ташлаш керак, унга кўра гумон қилинувчи ярашиш муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин”, — дейди у.

Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган, реклама қилинишини истамаган яна бир эксперт оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаш ижобий қадам эканини, бироқ бу муаммони фақат жазони кучайтириш билан ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлайди.

“Биз Ўзбекистонда ҳукумат ва фуқаролик жамиятининг фаолроқ саъй-ҳаракатларига қарамай, сўнгги йилларда аёлларнинг роли пасайиб бораётганини кўрамиз. Бу, шунингдек, бутун жамиятнинг зўравонликка мутлақо тоқат қилмаслик билан боғлиқ. Шунингдек, жамиятимизда қизлар ва аёлларга патриархал муносабат ўрнатилаётганини, менимча, исломдаги аёлларнинг тарбияси ва жамиятдаги ўрни ҳақидаги қонун-қоидаларини, назаримда, унчалик тўғри эмас, балки бутунлай нотўғри талқин қилиш, хотин-қизларнинг тарбияси ва жамиятдаги ўрни тўғрисидаги қонун-қоидаларни тўлиқ нотўғри талқин қилиш орқали ҳам кўряпмиз. Бу фақат аёлларнинг бурчлари ҳақида гапиради, лекин эркакларнинг ҳам аёллар олдидаги бурчлари ҳақида гапиришни унутманг”, – дейди у.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам ўз хавотирларини билдиришган. Масалан,   Amnesty International – Халқаро Амнистия ташкилотининг “Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги аёллар инқироз ва нормал вақтларда зўравонликдан ҳимояланишга муҳтожлиги” таъкидланган 2022 йилги ҳисоботида Вазият анъанавий, патриархал ва очиқдан-очиқ нотўғри сиёсий риториканинг кескин кучайиши билан янада оғирлашмоқда”.

Amnesty International тадқиқотчилари Ўзбекистонда хотин-қизларнинг аҳволини яхшилаш бўйича муҳим қадамлар қабул қилинишини олқишлар экан,  “янги қонунни амалга ошириш, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва жамиятдаги патриархал муносабатларни бартараф этиш учун яна кўп ишлар қилиниши кераклигини” таъкидладилар.

“Оиладаги низоларни ҳал қилишда кенг тарқалган, чуқур анъанавий ёндашув қурбонларни кўпроқ ҳимоя қилиш йўлидаги асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда”, – дейилади ҳисоботда.

Маълумотлар базаси қандай тайёрланган

Маълумотлар браузер томонидан бошқариш мумкин бўлган Puppeteer деб номланган Javascript автоматизациялаштириш кутубхонаси ёрдамида олинган. Манба янгиликлари сайтлари қўлда танланган ва парсер кодини уларнинг ҳар бири учун алоҳида ўзгартириш керак эди, чунки уларнинг барчаси бутунлай бошқача эди. Қидирув учун биз фемицид жиноятлари ҳақидаги матнларда кўпроқ учрайдиган “хотинини ўлдирди”, “хотинини чопди”, “хотинини пичоқлади”, “ўлдирди”, “жасад топилди” ва ҳоказо иборалардан фойдаландик. “Хотин” сўзи ҳам “аёл”, “қиз”, “қизалоқ” сўзлари билан алмаштирилган. Маълумотлар форматда чиқарилган ва кейинчалик Excel электрон жадвалига импорт қилинган. Жадвал билан қўлда ишлашга тўғри келди, чунки код бошқа мамлакатлардан жиноий янгиликларни, фемицид билан боғлиқ бўлмаган янгиликларни ҳам чиқариб олди. Шундай қилиб, биз фемицид тўғрисидаги 2018 йилдан 2023 йилгача 150 дан ортиқ янгиликни тўплашга муваффақ бўлдик ва таҳлил қилдик.

Материал GIJN йўриқномаси, БМТ ҳисоботи ва Kloop.kg нашрининг фемицидга оид тадқиқот методологияси асосида тайёрланди. 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.