Ўзбекистонда масофавий электрон декларациялаш божхона постлари жорий этилади

Фото с сайта Kun.uz

Ўзбекистон президенти “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ушбу ҳужжатга кўра қуйидаги ҳудудларда тоифадан ташқари мақомга эга бўлган “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади. Дастлабки постлар шу йилнинг 1 октябридан Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида, 2022 йилнинг апрель ойидан эса барча ҳудудларда пайдо бўлади. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

“Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.

2021 йил 1 декабрдан “Масофавий электрон декларациялаш” давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида: Ветеринария ва фитосанитария органларининг ҳужжатларини “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали текширади; Ветеринария ва фитосанитария органларининг товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари ТИФ иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилади.

Давлат божхона қўмитаси тизимида Марказий божхона лабораторияси ташкил этилади. Лаборатория Жаҳон божхона ташкилотининг “Минтақавий божхона лабораторияси” мақомини олиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, қуйидаги 6 та божхона постлари тугатилади:

— “Найманкўл” темир йўл чегара божхона пости – Қорақалпоғистон;
— “Қарши тола” ТИФ божхона пости – Қашқадарё;
— “Қарши” темир йўл чегара божхона пости – Қашқадарё;
— “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости – Сурхондарё;
— “Бешариқ” темир йўл чегара божхона пости – Фарғона;
— “Ўқчи” чегара божхона пости – Фарғона.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.