Ўзбекистонда нодир металларни қазиб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланувчи компания очилади

Источник: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июль куни геология соҳасидаги натижалар ва йил якунигача бўлган режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида “Янги кон” компаниясини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу компания литий, алюминий, магний, графит ва бошқа нодир металларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари ижросини ташкиллаштиради.

Технологик жараён ва молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга ўтказиш, уран ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда захирасини 2030 йилгача 2 баробар ошириш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари бу ишларни самарали ташкил этиш учун “Навоийуран”да лойиҳа офиси очиш, чет эллик мутахассисларни жалб қилиб, кадрлар малакасини ошириш кераклигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда 21 та туманда ерости сувининг сатхи 20 метргача пасайиб кетган. Жойларда айримлар буни тушуниб етмай, ундан хўжасизларча фойдаланмоқда. 2021 йилнинг ўзида 1 минг 200 та ноқонуний қудуқ бурғилаш ҳолати аниқланган. Шу боис Президентимиз ерости сувларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди. Айни мақсадда ерости сувларини самарасиз ишлатганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Шунингдек, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ерости суви захирасини ошириш чоралари кўрилаётгани айтилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.