10 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Қозоғистонда қўлга олинди (видео)

Фото: Кадр из видео

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида полициячилар 10 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Айни пайтда уни экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда, деб ёзади “Nur.kz”.

“42 ёшли Ўзбекистон фуқароси 10 йилдан буён одам савдоси учун қидирувда бўлган. Қидирув ташаббусчиси — Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси”, — дейилади хабарда.

Эркак айни пайтда вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

Қозоғистон қонунчилигига мувофиқ, экстрадиция жараёни қидирилаётган шахсни тутиш, унга нисбатан суд рухсати билан 40 сутка вақтинчалик ҳибсда сақлаш чорасининг кўрилиши, ундан кейин эса 12 ой муддатга экстрадицион ҳибсда сақлашни ўз ичига олади.

Ушбу вақт мобайнида ҳибсда сақланаётган шахсга нисбатан экстрадицион текширув олиб борилади ва унинг чет давлатга топширилиши имконияти юзасидан қарор қабул қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.