2020 йил Anhor.uz саҳифаларида

2020 йил ҳам поёнига етди. Йилнинг охирги кунида ортга назар ташлаш, ишларга якун ясаш қабул қилинган. Биз, анъанамизга содиқ қолган ҳолда, ўқувчиларимизга Anhor.uz нуқтаи назаридан журналистлар сифатида, Ўзбекистон фуқаролари сифатида ўзимиз учун нималар муҳимлигини эслатишга қарор қилдик. Биз бугунги кун – эртанги кун пойдевори эканини тушунамиз. Шу билан бирга, фақат тўолиқ шаффофлик, виждонлилик эртанги куннинг мустаҳкам пойдевори бўлиши мумкин, чунки айнан мана шу одамларнинг ишончини келтириб чиқаради. Ўзбекистонликларнинг давлатг, унинг институтлари ва амалдорларига бўлган ишончи, ҳурмати – муносиб келажакни қуриш мумкин бўлган ягона пойдевордир.

Anhor.uz  йил давомида аҳолининг газ билан таъминланиши масалаларини кўтариб, ушбу соҳа билан боғлиқ асосий афсоналарга барҳам берди. Иқтисодий шарҳловчи Абдулла Абдуқодиров Инқирозга қарши курашиш маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлик масалаларини кўтариб чиқди ва Covid-19 билан боғлиқ инқирозни қарндай енгиб ўтиш мумкинлиги ҳақида гапирди.

Биз бир неча ой давомида қаҳрамонимиз Зилола тушиб қолган қуллик ҳақида текширув ишларини олиб бориш учун маълумотлар тўпладик ва бунга ким алоқадорлигини тушунишга ҳаракат қилдик. Таҳририятга паспортидан маҳрум бўлиб Россияда саргардон юрган юртдошимизнинг ёрдам сўраб қилган қўнғироғи келди.

Биз давлат ҳаридларини ўргандик, президент қароргоҳида тушлик қанча пулга тушишини ва  Akfa Dream World компаниясининг бунга қандай алоқаси борлигини билиб олдик, ўқувчиларимизни тестлар ёрдамида давлат харидлари мавзусига қизиқтиришга ҳаракат қилдик.

Covid-19 дан ҳимояланиш ва даволаниш мавзуларида шифокорлар билан қилинган интервьюлар сайтда энг кўп кўрилган ва бошқа нашрларда қайта босилган материалларга айланди, биз шифокорлар коронавирусга чалинган беморлар билан қандай шароитларда ишлашига тўғри келаётгани ҳақида ёздик: Қорақалпоғистондаги санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг шифокорлари қўшимча тўловларсиз, касалланган ходимлар орасида  ва қўл ювиш учун шароитларсиз ишлаган. Anhor.uz ўзбекистонликлар Ватанига карантин орқали қандай қайтаётгани ва шу билан бирга кўтаринки руҳни ҳам йўқотмаётгани ҳақида ёзди.

Anhor.uz жамоаси Чимён ва Тошкентдаги оммавий уй бузишлар ҳақидаги, “Илҳом” театри сал бўлмаса ўз “уйидан” маҳрум бўлгани ҳақидаги материалларни чоп этди, видеолавҳаларни суратга олди. Биз дарахтлар кесилаётган жойларга чиқдик, дов-дарахтларни асраш мавзусида эса бутун бир туркум материаллар берилди. Истеъмол савати мавзуси ҳам сайтимизда долзарблик касб этди. Карантин даврида эҳтиёжманд бўлиб қолган оилалар ҳақидаги мақолаларимиз чоп этилганидан кейин, одамларга ёрдам беришди.

Мухбирларимиз шаҳар муҳитини ногиронлиги бор инсонлар учун очиқлигига тестдан ўтказишди ва 16 ёшли ногирон қизнинг онаси имконли муҳит йўқлиги сабабли қизини давлат муассасалари бўйлаб кўтариб юришига тўғри келаётгани ҳақида ёзишди. Бизнинг янги муаллифимиз – архитектор-урбанист Анвар Мухамеджанов Тошкентни қандай қилиб одамлар учун шаҳарга қандай айлантириш ҳақида ҳикоя қилди.

Биз гендер тенглиги мавзуларини кўтариб чиқдик ва феминист аёллар билан салбий шарҳлар ҳақида субҳатлашдик, Ўзбекистонда ёшларнинг 64% жинсий саводлилик нималигини билмаслиги ва болаларга бу мавзуда саволлар беришни тақиқламаслик кераклиги ҳақида ёздик. Биз суррогат оналарнинг тарихини ва нега суррогат оналик билан асосан моддий қийинчиликларга дуч келган аёллар шуғулланиши ҳақида ҳикоя қилдик.

2020 йилда Anhor.uz мухбирлари Навоийда сафарда бўлиб, шаҳар ҳайвонот боғида жониворлар қандай даҳшатли шароитларда сақланиши ҳақидаги ҳикояларни олиб келди, биз  “Ҳаёт” дайди ҳайвонлар бошпанасининг  Олмалиқ филиалининг тақдирига куюндик ва қайғурдик. Кейинчалик уларга янги бошпана учун ер ажратишганидан қувондик.

2020 йил қизиқарли йил бўлди, биз қийин масалаларни кўтаришдан ва янги нарсаларни синаб кўришдан (салом, Instagram) қўрқмадик, Zoom да ўтириб, малакамизни оширдик, буларнинг барчасини қарор қабул қилувчи шахслар қарорларни халқ фикрига қулоқ солган ҳолда қабул қилишлари учун қилдик.

Биз инсонларнинг қалби учун курашдик, уларни эскирган стереотиплардан, архаик анъаналардан, диний жаҳолатдан  халос қилишга ва уларни фан йўлига, дунёвий ҳаёт тарзига, маданиятнинг барча соҳаларига нисбатан толерант бўлишга чақиришга ҳаракат қилдик, чунки маданият шарқники ҳам, ғарбники ҳам бўлиши мумкин эмас – у умуминсоний қадрият, у инсонларга дунё гўзаллигини етказа олган буюк арбоблар фаолиятининг маҳсули.

Биз ўз позициямизни яширмаймиз ва очиқ айтамиз: Ўзбекистон Конституциясидан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нима бошқа бировга на давлат номидан, на дин номидан қандай яшаш, ўйлаш, кийиниш ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш кераклигини буюра олмайди, чунки ҳар бир инсон – бу интеллектуал бойлик, мамлакатнинг ва умуман ўзбек жамиятининг салоҳиятидир.
 
Anhor.uz таҳририяти

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.